Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ўрта ва қисқа масофали ракеталар бўйича мораторийдан чиқди

Россия ўрта ва қисқа масофали ракеталар бўйича мораторийдан чиқди

Иллюстратив фото

Россия ўрта ва қисқа масофали ракеталар (ЎҚМР)га мораторийдан чиқди. Бу ҳақда Россия ТИВ баёнот берди.

Таъкидланишича, 2019 йилда АҚШ ЎҚМР тўғрисидаги шартномадан бир томонлама чиққанидан сўнг, Россия ўз ихтиёри билан ўрта ва қисқа масофали ер усти ракеталарини жойлаштиришни чеклаб, НАТО ва Вашингтоннинг осиёлик иттифоқчиларини ҳам шундай қилишга чақирган, бироқ таклиф жавобсиз қолган.

«Бу борадаги бир неча бор огоҳлантиришларимиз эътиборсиз қолдирилгани ва вазият Европа ва Осиё-Тинч океани минтақасида Америкада ишлаб чиқарилган қуруқликдаги қуролларни амалда жойлаштириш йўлида ривожланаётгани сабабли, Россия ташқи ишлар вазирлиги шунга ўхшаш қуролларни жойлаштиришга бир томонлама мораторийни сақлаб қолиш учун шарт-шароитлар йўқолганини таъкидлайди», — дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг