Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия таълим тизимида мигрант болаларни ногиронликка тенглаштириш таклиф қилинди

Россия таълим тизимида мигрант болаларни ногиронликка тенглаштириш таклиф қилинди

Россиянинг Свердловск вилояти болалар ишлари бўйича комиссари Игор Мороков мигрант болаларни ногиронликка тенглаштиришни таклиф қилди. У бу ҳақда ОТВ телеканали эфирида айтиб ўтган.

«Бугунги кунда бизда алоҳида таълимга муҳтож болалар тоифаси мавжуд. Бу имконияти чекланган, ногирон болалар. Ўйлайманки, бу болаларни ҳам шу тоифага тенглаштириш керак», – дейди Игор Мороков бошловчининг баъзи мигрантларнинг болалари рус тилини яхши ўзлаштиролмаётгани ҳақидаги гапига жавоб бериб.

Болалар омбудсмани ёш муҳожирлар билан машғулотлар сонини қисқартиришни, улар билан ишлаш учун ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўлашни таклиф қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг