Россия Тергов қўмитаси раиси Ўзбекистон Олий судига қуруқ қўл билан келмади
Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси А. Бастрыкин бошчилигидаги делегация бугун Ўзбекистон Республикаси Олий судига ҳам ташриф буюрди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олий маҳкама раҳбарияти меҳмонларга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.
Таъкидланганидек, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади суд ҳокимиятининг мустақиллиги, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини оширишдан иборат.
Учрашув доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида А. Бастрыкин қуруқ қўл билан келмагани аён бўлди. У Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комиловни Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг «За заслуги» медали билан тақдирлади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев билан ҳам учрашганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter