Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия томондан урушга кирган хорижликларга фуқаролик олиш соддалаштирилди

Россия томондан урушга кирган хорижликларга фуқаролик олиш соддалаштирилди

Путин Россия Қуролли Кучларида хизмат қилиш учун шартнома тузган хорижликлар соддалаштирилган тартибда фуқароликни олиши мумкин бўлган фармонни имзолади.

Унда, жумладан, Россия-Украина уруши давомида соғлиғи ёки ёшига кўра Қуролли Кучлар сафида хизматдан бўшатилган хорижликлар ва уларнинг оила аъзолари ҳам фуқаролик олиш учун мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Шу билан бирга, улар рус тили, Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асосларини билиш бўйича имтиҳон топширишлари ҳам шарт бўлмайди. Улардан, шунингдек, беш йил давомида Россияда «яшаш учун рухсатнома» олганлик ҳам талаб қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг