Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия томони 45 нафар ўзбекистонликни депорт қилмоқчи

Россия томони 45 нафар ўзбекистонликни депорт қилмоқчи

Полиция Москва вилоятида рейд ўтказиб, Пушкино шаҳар туманидаги «Озон» омборида ишлаётган 120 нафар ноқонуний муҳожирни аниқлади. Ҳолат бўйича ноқонуний миграцияни ташкиллаштириш моддаси билан жиноий иш очилган.

Хабарда таъкидланишича, рейд жорий йил 11 июл куни бўлиб ўтган.

Манбанинг аниқлик киритишича, ноқонуний муҳожирларнинг 45 нафари Ўзбекистон, 29 нафари Тожикистон, қолганлари эса Озарбайжон, Жазоир, Ангола, Бенин, Гамбия, Гвинея, Замбия, Ҳиндистон, Камерун, Конго, Марокаш ва Серра-Леоне фуқаролари бўлган.

Царград ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари хабарига кўра, ноқонуний мигрантлар Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

«Улардан 32 нафар ноқонуний муҳожир аллақачон Россиядан чиқариб юборилган», – дейди манба.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг