Россия ва Ўзбекистон ўзаро савдо ҳажмини уч бараварга оширмоқчи
![Россия ва Ўзбекистон ўзаро савдо ҳажмини уч бараварга оширмоқчи](http://static.xabar.uz/crop/1/4/720_460_95_141348455.jpg)
Россия ва Ўзбекистон товар айланмасини йилига 30 млрд долларгача, яъни ҳозиргига нисбатан уч бараварга оширмоқчи. РИА Новости РФ иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетниковнинг сўзларини келтирмоқда.
«Ўн миллиардлик [долларлик] рақамга эришдик. Бир қарашда яхши натижа. Аммо мамлакатларимиз етакчилари ўртасидаги [яхши] муносабатлар бизни доим олға интилишга ундайди», — деди Решетников.
Вазирнинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистон Россия иқтисодиётини ҳаракатлантирувчи кучлардан бирига айланган.
2023 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми $9,88 млрд.ни ташкил этган. Йиллик кесимда 5,4 фоизлик ўсиш қайд этилган. 2024 йилнинг январ — июн ойларида икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси йиллик нисбатда 29,5 фоизга ўсиб, $5,75 млрд.га етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter