Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рус тили давлат тили бўлмаган давлатдан келганларга Россияда ишлаш тақиқланиши мумкин

Рус тили давлат тили бўлмаган давлатдан келганларга Россияда ишлаш тақиқланиши мумкин

Фото: FNT

Россия Давлат думаси спикери ўринбосари Пётр Толстой Федерация кенгашидаги парламент эшитувида рус тили давлат тили бўлмаган хорижий мамлакат фуқаролари мижозлар билан мулоқот қилишни назарда тутувчи касбларда ишламаслиги керак деган таклифни илгари сурган

«Агар рус тили сизнинг давлат тилингиз бўлмаса, кечирасиз, бу мамлакатлар фуқаролари жамоат жойларида ишламаслиги керак: ҳайдовчи, сотувчи ва айниқса Yandex курьерлари сифатида. Бундай масъулиятли иш улар учун эмас», дея таъкидлаган Толстой.

Бу Россияда меҳнат муҳожирлари фаолиятига доир ажабтовур таклифларнинг дастлабкиси эмас. Бунгача Россияда ноқонуний мигрантларга банк картаси очиш, пул ўтказиш, никоҳдан ўтиш, транспорт воситасини ёки бирор бир мулкни рўйхатдан ўтказиш тақиқланиши мумкинлиги, тегишли қонун лойиҳаси тез орада парламентга тақдим этилиши айтилганди.

Аввалроқ россиялик сиёсатшунос Алексей Ярошенко Россиядан Марказий Осиё мамлакатларига пул ўтказмалари учун 30 фоизлик комиссия жорий этишни таклиф қилганди. Эслатиб ўтамиз, Россияда меҳнат қилаётган муҳожирларнинг деярли ярмини ўзбекистонликлар ташкил этади.

Маълумот ўрнида, рус тили Россиядан ташқари Беларусда, шунингдек, тан олинмаган Жанубий Осетия ва Днестрбўйи республикаларида давлат тили мақомига эга. Қирғизистонда ҳамда тан олинмаган Абхазияда рус тили маълум чекловлар билан расмий мақомга эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг