Россияда маҳбуслар қамоқхона ходимларини қўлга олди
Россиянинг Ростов-на-Дон шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган айбланувчи икки ходимни гаровга олди.
Департамент баёнотида айтилишича, ҳозирда гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бўлимдаги вазият назорат остида экани айтилган.
Воқеа жойида бошқарма бошлиғи, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва прокурорлар ишламоқда.
Москвадан марказий комиссия ҳодисани ўрганиш учун Ростовга жўнаган.
Айтилишича, ушбу маҳкумлар террористик жиноятларда айбланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter