Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда оммавий жанжалда 85 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Россияда оммавий жанжалда 85 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Иллюстратив фото

Москвада меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган оммавий муштлашув юзасидан расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси Элчихона билан биргаликда ўрганиш ишларини бошлаган.

Дастлабки ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, 2022 йилнинг 1 апрель куни корхонада ишловчи икки ходим ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида муштлашув юз берган ва кейинчалик муштлашувга икки томондан ҳам ишчилар аралашиб кетган.

Иш берувчи вакиллари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳибсга олинган. Уларнинг 20 нафарига нисбатан депортация қилиш чораси қўлланиши кутилмоқда.

«Шу билан бирга, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси Элчихона билан биргаликда ваколатли ташкилотлар орқали мазкур масалани ижобий ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

Шу ўринда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан ушбу давлат қонунларига риоя қилишни, низоли вазиятларга аралашмасликни, муаммоли ёки низоли вазиятларда ваколатли органлар ҳамда мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги дипломатик идораларига мурожаат қилишни сўрайди», дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг