Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ўзбекистонлик танишининг бошига етди

Россияда ўзбекистонлик танишининг бошига етди

Россиянинг Астрахан шаҳрида ўзбекистонлик эркак ҳамюртини пичоқлаб қўйди.

«МК» хабарига кўра, 28 июнга ўтар кечаси Астрахандаги кафелардан бирида уч нафар ўзбекистон фуқароси ўзаро жанжаллашган.

Муҳожирлар кафени тарк этиб, уйига кетишган, бироқ улардан бирининг ўртоғига нисбатан шахсий хусумати бўлган. У таниши ухлаганидан кейин унинг бўйнига пичоқ тортган. Йигит воқеа жойида вафот этган.

Танишини ўлдирган қотил воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тез орада уни қўлга олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг