Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда президентлик сайловига старт берилди

Россияда президентлик сайловига старт берилди

Россияда президентлик сайлови бошланди. Сайлов уч кун – 15,16 ва 17 март кунлари бўлиб ўтади. Бу сайловда 4 нафар номзод кураш олиб бормоқда.

Ушбу жараён учун жами 94 мингта сайлов участкалари фаолият олиб боради ва уларда Россиядан 112,3 млн киши иштирок этади. 144 та чет мамлакатлардаги 300 тага яқин сайлов участкаларида эса 1,9 млн сайловчи овоз беради.

Муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловлари жорий йилнинг 25 февралидан 14 мартига қадар ўтказилган ва унда жами 2,3 млн россиялик овоз берган.

Қайд этилишича, мамлакат тарихида илк марта мана шундай кўп кунлик овоз бериш формати қўлланмоқда.

Марказий сайлов комиссиясига сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун 33,2 млрд рубл ажратилган.

Маълумот учун, Россия президенти 6 йилга сайланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг