Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиядан коронавирус юқтириб келган уч киши тузалди

Россиядан коронавирус юқтириб келган уч киши тузалди

Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида яна уч нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Тузалганларнинг барчаси чартер рейс орқали Россиядан Хоразмга олиб келинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Уларнинг уччаласи ҳам эркак бўлиб, Бухоро, Қашқадарё ва Фарғона вилоятидан.

61, 47 ва 29 ёшли беморларимиз вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлар томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 3 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 6 нафарга етди.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 164 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг