Россиядан Ўзбекистонга 5 та метро поезди олиб келинади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия бош вазири Дмитрий Медведев кеча Урганчда Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида қатор ҳужжатларни имзолаган.
Жумладан:
– таълим, малака ва илмий даражани ўзаро тан олиш бўйича келишув;
– божхона хизмати ҳақидаги баённомага ўзгартириш киритиш ҳақидаги баённома;
– қишлоқ хўжалиги соҳасида 2 томонлама келишувни ишга тушириш бўйича «йўл харитаси»;
– 2019-2020 йилларда соғлиқни сақлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар;
– Россиянинг «Новапорт Холдинг» компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортларини модернизация қилиш бўйича келишув;
– Ўзбекистондаги гидроэнергетика лойиҳаларини молиялаштиришнинг асосий шартлари бўйича келишув;
– Ўзбекистонга 5 та метро поездини олиб келиш ва Тошкент метросини моддий-техник қувватлаш бўйича кредит келишуви;
– «Интерфакс» халқаро ахборот гуруҳи билан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум ва бошқалар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter