Россиядан Туркияга парвоз қилаётган самолёт моторида носозлик кузатилди

Россиянинг Новосибирск шаҳридан Туркиянинг Анталия шаҳрига парвоз қилаётган самолёт моторидаги носозлик туфайли Қозоғистон ғарбидаги Атирау шаҳри аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳаво кемаси бортида 200 га яқин киши бўлган.
Қозоғистон инвестициялар ва тараққиёт вазирлиги фуқаро авиацияси қўмитасининг маълумотларига кўра, бугун эрта тонгда Туркиянинг «Pegasus Airlines» авиакомпанияcига тегишли «Boeing 737» самолёти Новосибирскдан Анталияга парвоз қилаётганида моторидаги носозлик туфайли Атирау аэропортига қўниш учун рухсат сўраган.
«Экипаж аъзолари самолёт авария ҳолатида бўлгани учун Атирау аэропортига қўнишга мажбур бўлган», – дейилади қўмита хабарида.
190 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси эсон-омон қўнганига шукроналар айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter