Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиядан Венгрия ва Словакияга нефт етказиб бериш қайта тикланди

Россиядан Венгрия ва Словакияга нефт етказиб бериш қайта тикланди

Россиядан Венгрия ва Словакияга нефт етказиб бериш ўтган ҳафта охирида Украинанинг «Дружба» нефт қувурига ҳужуми туфайли тўхтатилганидан сўнг қайта тикланди. Бу ҳақда ушбу қувур орқали хомашё қабул қилувчи Венгриянинг MOL компанияси ва Словакия иқтисодиёт вазири Денис Саков хабар берди.

«Бугундан «Дружба» қувури орқали Венгрия ва Словакияга нефт етказиб бериш қайта тикланди», – дейилади MOL’нинг баёнотида. Компания қайта тикланган етказиб бериш ҳажмига аниқлик киритмаган.

Шу билан бирга, Венгрия ташқи ишлар вазирлиги мамлакат расмийлари «Дружба»га ҳужум учун жавобгар бўлган Украина бўлинмаси қўмондони учун Шенген зонасига киришни тақиқлашга қарор қилганини маълум қилди. Венгрия бир неча бор Киевни қувурга ҳужум қилишда айблаган ва Будапешт 22 август куни яна бир шундай ҳужум ҳақида хабар берган

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг