Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик модел келинни урган куёвни қоралаб чиқди

Россиялик модел келинни урган куёвни қоралаб чиқди

Россиялик модел Анастасия Решетова тўйда келинни урган сурхондарёлик куёв масаласи ҳақида гапириб, Ўзбекистонда оилавий муносабатларга жиддийроқ эътибор бериш кераклигини айтган.

«Ҳукумат оилаларда юз бераётган даҳшатларга эътибор қаратиши керак, Ўзбекистонда текширув ўтказишсин. Юқоридагилар менталитет, маданият ва динни ўйлаб, бирор нима қила олишига кўпчилик ишонмайди», деган модел.

Унинг тушунтиришича, аёлларга нисбатан зўравонлик ва дин бошқа-бошқа масала. Решетова инсониятнинг ожиз жисмларига қарши жиноят қилиш ортида тарбия ва руҳий муаммоси борлар турганини, ҳеч қандай маданий ёки географий чегараларнинг алоқаси йўқлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 6 июнь куни Сурхондарёда бўлиб ўтган тўйда куёв келинга ўйинда ютқазиб қўйгани учун қизнинг бошига урганди. Мазкур ҳодиса нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам кенг муҳокама қилинган. Жумладан, рус маданият вакиллари томонидан кескин танқидга учраган.

Шунингдек, видео Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россияда, қолаверса, Жанубий Корея, Америка, Шарқ давлатлари YouTube каналлари ва расмий нашрларида машҳур бўлганди.

Кейинроқ куёвга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун судга юборилган эди.

Лекин келиннинг даъво аризаси бўлмагани учун суд томонидан маъмурий жаримага тортилмаган.

Халқаро даражадаги спорт устаси Асал Сапарбоева Ўзбекистон ва бутун дунёга тўйда калтакдан ҳимояланиш усулларини кўрсатганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг