Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияликларнинг ярмидан кўпи жаҳон уруши бошланишидан хавотирда

Россияликларнинг ярмидан кўпи жаҳон уруши бошланишидан хавотирда

Россияликларнинг 57 фоизи яқин йилларда янги жаҳон уруши бошланиши мумкинлигидан хавотирда. Russian Field сўрови шуни кўрсатдики, респондентларнинг 36 фоизи қарама-қарши позицияни эгаллайди.

Шу билан бирга, респондентларнинг аксарияти (64 фоизи) эҳтимолий урушда ғалаба Россия тарафида бўлишига ишонч билдиради. Фақат 6 фоизи душман ғалаба қозонади дея ҳисоблайди ва деярли ҳар бешинчиси (18 фоизи) бундай урушда ғолиб бўлмайди деб ҳисоблайди.

Уруш пайтида Россиянинг потенциал тарафдорлари орасида энг кўп Хитой (58%), Беларус (48%), Эрон (21%), Шимолий Корея (20%), Ҳиндистон (15%) ва Қозоғистонни (13%) тилга олинган. 

Респондентларнинг 6 фоизи бундай урушда Россия иттифоқчиларсиз ёлғиз қолади, деб ҳисоблайди. Респондентлар АҚШ (71 фоиз), Буюк Британия (40 фоиз), Франция (39 фоиз), Германия (37 фоиз) ва Полшани (27 фоиз) потенциал рақиб сифатида қайд этишган. Фақат 12 фоизи Украинани тилга олган. 8 фоиз россиялик бутун НАТО блокини, 7 фоизи эса Европа Иттифоқини потенциал душман ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин урушни тугатиш учун шартларни эълон қилган ва Украина унга жавоб қайтарганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг