Россиянинг «Татнефть» компанияси Ангрендаги заводни сотиб олди
Россиянинг «Татнефть» компанияси Ўзбекистондаги «Биринчи резинотехника заводи» АЖни сотиб олди. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳукумат қўшма комиссияси йиғилиши якунлари бўйича келишувни «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Одил Темиров ва «Татнефть» акциядорлик жамияти бош директори Наил Маганов имзолаган.
Битим натижасида «Татнефть» корхона устидан 100% назоратни қўлга киритди. Лекин келишув нархи ошкор этилмаган.
Маълумот учун, Ангрендаги шина ишлаб чиқарувчи завод 2018 йилда ишга тушган бўлиб, корхона қурилишига 200 миллион доллар сарфланган. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 3 миллион дона автомобиль шиналари, 200 минг дона қишлоқ хўжалиги шиналари ва 100 минг погон метр конвейер лентаси ишлаб чиқаришни ташкил этади. Ангрендаги завод ишга тушгунга қадар Ўзбекистонда шиналар ишлаб чиқарилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter