Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиянинг ядровий ракеталари қаергача учиб бориши мумкин?

Россиянинг ядровий ракеталари қаергача учиб бориши мумкин?

Фото: BILD / РФ МВ

Кеча, 5 май куни Калининградда Россия ҳарбийлари «Искандер» баллистик ракеталарига электрон усулда старт бериш бўйича машғулотлар ўтказди. Бу ракеталар ядровий каллакларни олиб учиш имкониятига эга.

Калининграддан учирилган ракеталар қанча масофага етиб бориши мумкин?

Бу ракеталарнинг парвоз масофаси, Россия маълумотларига кўра — 480 км, АҚШ маълумотларига кўра — 2 600 км, агар сўнгги маълумот тўғри бўлса, бу ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартнома шартларини қўпол бузиш саналади.

Немисларнинг BILD нашри юқоридаги маълумотлар асосида Калининграддан учирилган ядровий ракета етиб бориши мумкин бўлган масофани инфографикада кўрсатди. Қора чизиқли айлана — 480 км радиус, қизили — 2 600 км радиус.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг