Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рубикнинг кубиги. Америка олимлари хакерлар ҳужумига бардошли суперҳимояланган компютерни яратади

Рубикнинг кубиги. Америка олимлари хакерлар ҳужумига бардошли суперҳимояланган компютерни яратади

«Morpheus» хакерлардан маълумотларни яширади.

Фото: «NV.ua»

Мичиган университетининг бир гуруҳ олимлари муҳим маълумотларнинг ўрнини мунтазам равишда ўзгартириб турувчи ва шу орқали хакерлар ҳужумига бардошли «Morpheus» компютерини яратади, деб хабар берди “NV.ua”.

Мичиган университети (АҚШ) Мудофаа тадқиқот лойиҳалари агентлигидан (DARPA) суперҳимояланган компютерни яратиш учун 3,6 миллион доллар грант олди.

Университетнинг информатика ва муҳандислик бўйича профессори Тодд Остин ушбу лойиҳага раҳбарлик қилади ва айнан у ҳозирда кенг тарқалган киберхавфсизликка ўзгача ёндошиш таклифини билдирган.

«Биз ечиб бўлмас бошқотирмани яратмоқчимиз. Бу худди Рубикнинг кубигига ўхшайди ва ҳар сафар киприк қоққунингизда у ўзгаради», — дейди Остин. Унинг сўзларига кўра, «Morpheus» мунтазам равишда муҳим малумотларнинг жойини ўзгартириб туради, шу сабабли хакерларда муваффақиятли ҳужумни амалга ошириш учун етарлича вақт бўлмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг