Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Руслар коронавирусга қарши сақич чиқаришади

Руслар коронавирусга қарши сақич чиқаришади

Фото: «Ferra.ru»

РБК ёзишича,  Россия мудофаа вазирлигининг 48-марказий илмий-тадқиқот институти коронавирусга қарши янги дорини янгича шаклда ишлаб чиқармоқчи.

Ҳарбийлашган илмий марказ янги дорини сақич ва пастила кўринишида ишлаб чиқаради. Синаб кўрилганидан кейин коронавирусга қарши профилактика ва даволаниш учун дорилар рўйхатига киритилади.

«Ҳа, ушбу йўналишда ишлар олиб бориляпти», — МИТИ директори, полковник Сергей Борисевич РБК тарқатган хабар асосли эканини тасдиқлади.

Маълумот учун: коронавирус пандемияси даврида Россияда жами 5 281 309 киши янги вирус билан касалланди. Бу  мамлакатда эпидемиологик вазият яна танглашмоқда: сўнгги суткада 17 262 та янги ҳолат қайд этилган, 10 954 нафар бемор тузалган, 453 нафари вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг