Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда 1,5 млрд сўмлик ўғрилик: прокуратура тафсилотларни очиқлади

Самарқандда 1,5 млрд сўмлик ўғрилик: прокуратура тафсилотларни очиқлади

Фото: Прокуратура департаменти.

Самарқанд вилоятида 1,5 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ш.Х. ва Ғ.С. “М.О.” фермер хўжалиги раҳбарининг хабардорлигисиз, хўжаликнинг “Жахонобод” МФЙ ҳудудидаги биносида 932,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “L.Y.” НТМ ва “N.B.” МЧЖга қарашли бинода МЧЖ раҳбари С.Т. 641,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг