Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда 4 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетди

Самарқандда 4 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетди

Видеодан скриншот.

Оқдарё туманида 31 май куни «Nexia-3» ҳайдовчиси 4 ёшли қизни уриб юборди.

Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, юқори тезликда ҳаракатланган машина пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган қизни уриб юборган.

Бунинг оқибатида 4 ёшли қиз оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган ва  вафот этган.

Ҳайдовчи қизалоқ ва унинг опасини касалхонага олиб борган. Кейинчалик у ердан қочиб кетган. Қидирув ишлари натижасида эркак топилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг