Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда 5,3 млрд сўмлик электр ўғирлиги фош этилди

Самарқандда 5,3 млрд сўмлик электр ўғирлиги фош этилди

Самарқанд вилоятида 5,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.

“Ўзэнергоинспекция” Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Нарпай туманида жойлашган “Н. М. Т.” МЧЖга қарашли тош майдалаш цехи ўзбошимчалик билан ток трансформаторини алмаштириб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 5 миллиард 319 миллион сўм миқдорида зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг