Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда автобус 20 нафар йўловчиси билан ағдарилиб кетди

Самарқандда автобус 20 нафар йўловчиси билан ағдарилиб кетди

Самарқанд вилоятида 2020 йил 18 ноябрь куни соат тахминан 22:30 да ҳайдовчи А.И. бошқарувида бўлган автобус 20 нафар йўловчи билан ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси Оқдарё тумани Пахтаобод маҳалласи, Мустақиллик қишлоғи ҳудудидан ўтувчи «Самарқанд-Бухоро» М-37 автомобиль йўлининг 13-километрида содир бўлган.

Ҳайдовчи автобусни бошқариб бораётган вақтида асфальт қисми сирпанчиқ бўлганлиги боис, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томон четки қисмидаги пастликка ағдарилиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли автобусда йўловчи сифатида келаётган фуқаролар А.Б. ва Ф.Р.лар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Ҳодиса натижасида вафот этганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг