Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда банк ходими қўлга олинди

Самарқандда банк ходими қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан банк ходими жиноят устида ушланди.

Тезкор тадбир давомида «Ипотека-банк» АТ банкининг «Сўғдиёна» банк хизматлари марказида молиявий консультант лавозимида ишлаб келаётган М.Ж. банк мижози бўлган маҳаллий фуқарога 700 млн сўм миқдорида ипотека кредити расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Ёрдами эвазига фуқародан 20 млн сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини талаб қилиб келаётганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда М.Ж. маҳаллий фуқародан аввалдан келишилган 20 млн сўм ва 100 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг