Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда банк юристи пора билан ушланди

Самарқандда банк юристи пора билан ушланди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ҳамда прокуратура ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятдаги банкларнинг бирида бўлим юристи лавозимида ишловчи, оқдарёлик 42 ёшли Т.Ш. банк билан мижозлар ўртасидаги муаммоли вазиятларда ишни фуқаролар фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига улардан катта миқдордаги пул маблағларини олиб келганлиги аниқланган.

Хусусан, Т.Ш. маҳаллий фуқаронинг кредит масалалари бўйича давлат божи ва суд ишини ҳал қилиб бериш эвазига 3000 АҚШ долларини пора сифатида талаб қилиб, олдиндан 1050 АҚШ долларини олган ҳамда тезкор тадбир чоғида қолган 1950 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг