Самарқандда «электросеть»нинг собиқ муҳандиси жиноят устида қўлга тушди
Самарқанд вилояти Ургут туманида тадбиркорнинг 7 000 АҚШ долларини қўлга киритган электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати берган хабарга кўра, мазкур жиноят иши идоранинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фош қилинган.
Қайд этилишича, Ургут тумани электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси А.Н. (муқаддам судланган) «Z.H.» МЧЖ ҳисобчиси Ф.Н.нинг ишончига кириб, ушбу МЧЖнинг қуруқ мевани қайта ишлаш фаолияти узлуксиз ишлаши учун 14 000 АҚШ доллари эвазига алоҳида электр тармоғини тортиб, янги трансформатор ўрнатиши ҳамда тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, шундан 7 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Шунингдек, текширув давомида А.Н.томонидан 7 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter