Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ер сотмоқчи бўлган мансабдорлар ушланди

Самарқандда ер сотмоқчи бўлган мансабдорлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказди

Унда вилоят Тадбиркорликка кўмаклашиш марказининг Самарқанд шаҳар бўлинмаси мутахассиси чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркордан 35 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Аниқланишича, у Нуробод туманидаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирига тегишли 78 гектар лалми ер майдонини 135 минг АҚШ доллари эвазига тадбиркор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд туман бўлими катта инспектори ўзига тегишли фермер хўжаликнинг 20 гектар ер майдонини 50 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 25 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Пастдарғом туманида яшовчи, 1975 й.т. шахс ўзи иш бошқарувчи вазифасида фаолият юритаётган фермер хўжаликнинг 6 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилинган 170 минг АҚШ долларидан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг