Самарқандда мурғак ўғлини ўлдирган ота 18 йилга қамалди

Самарқанд шаҳрида эркак ва унинг шаръий никоҳидаги хотини ижарада яшашган. Қотиллик бўлган куни аёл ва эркак ўртасида жанжал келиб чиқади. Аёл эрининг айтганини қилмагани учун судланувчи унинг қўлидаги 1 ёшга тўлмаган болани олиб, уни боши билан ерга бир неча марта урган. Бу ҳақда «Янги давр» дастурида сўз боради.
Қайд этилишича, гўдак воқеа жойида вафот этган. Судланувчи эса қочиб кетган.
Суд залида судланувчи айбини тан олмай, ўзига қўйилаётган айбларни рад қилади. Аммо гувоҳлар воқеани айтиб беришди. Гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг кўрсатмалари бир хил чиққан. Қолаверса, тергов давомида судланувчи бу ишни қандай қилганини ҳам сўзлаб берган.
Айбланувчига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, ЖКнинг 97-моддаси билан 2-қисмининг «в» ва «ж» бандлари билан 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter