Самарқандда ўқувчининг қулоқ пардасини йиртган директорга нисбатан ҳукм ўқилди
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги мактабда директор ўқувчини уриши натижасида боланинг қулоқ пардаси йиртилганди. Собиқ директорга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Маълум бўлишича, синфхонада ўқувчилар мактаб ошхонасидан сотиб олинган пақилдоқни портлатган. Шундан сўнг директор келиб, ўқувчилардан бирининг қулоғига бир неча бор тарсаки туширган.
Собиқ директор ҳолатга изоҳ бериб, болани аччиқ устида ургани, шундан кейин Тошкентга уч марта даволатишга олиб боргани ва ҳозирда унинг аҳволи яхши эканини маълум қилган.
Боланинг отаси эса ўғлининг қулоғида ҳалиям муаммо борлигини билдирган.
Суд собиқ директорни Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан 3 йилга таълим соҳасида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Шунингдек, унга нисбатан 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter