Самарқандда қизга шилқимлик қилган эркак 15 суткага қамалди
Самарқанд вилояти Нарпай туманида мастликда бегона қизга шилқимлик қилган эркак жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 19 июнь куни тумандаги «Мирбозор» бозорида фуқаро С.Д. маст ҳолатда нотаниш У.У. исмли қизнинг қўлидан тортиб, унга нисбатан шилқимлик қилган. У.У. эса Нарпай тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ушбу эркакка нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судининг 23 июндаги қарорига асосан, С.Д. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шундан сўнг, С.Д.нинг яқинлари туман ИИБга бориб, норозиликларини билдирган. Ҳолат С.Д.нинг яқинларига тушунтириб берилганидан сўнг, фуқаролар уйларига кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter