Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ток уриши оқибатида 5 ёшли бола вафот этди

Самарқандда ток уриши оқибатида 5 ёшли бола вафот этди

Самарқанд вилояти Нуробод туманида 5 яшар бола ток уриши оқибатида вафот этди.

Болалар омбудсмани берган расмий маълумотга кўра, жорий йилнинг 16 май куни Самарқанд вилояти Нуробод туманида яшовчи, 2019 йилда туғилган Р.М. (ўғил бола) ток уриши натижасида вафот этган.

Туман прокуратураси томонидан тузилган тезкор-тергов гуруҳи ҳодиса жойига чиқиб ҳолат ўрганилганда, «Омондара» МФЙ, Чунқаймиш қишлоғи ҳудудидаги тепаликдан 150-170 метр баландликда ўтган электр симини вояга етмаган Р.М. ушлаши оқибатида электр токи уриб, воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.

Тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, Р.М.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан «Самарқанд вилоят ҳудудий электр тармоқлари» АЖга хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирда Нуробод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг