Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ёш йигит маст эркакни тепиб қочди

Самарқандда ёш йигит маст эркакни тепиб қочди

Самарқандда ёш йигит ёши катта эркакни тепгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳодиса юзасидан баёнот ҳам эълон қилган. 

Маълум бўлишича, йигит тунги пайтда кўчада кетаётган ёши катта, маст эркакнинг бошига тепган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Йигитча бу видеони TikTok учун тасвирга олгани қайд этилган.

Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, иш якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг