Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда юк машинаси кўприкдан қулади

Самарқандда юк машинаси кўприкдан қулади

Бугун, 28 июль куни соат 11:40лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишган чорраҳада ҳаракатланиб келаётган «ЗИЛ» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.Ч. руль бошқарувини йўқотиб, шу чорраҳадаги кўприкдан пастга тушиб кетган.

Ҳайдовчи тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, шифокор ёрдами кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг