Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказида дарахт экиш маросими (фото)

Самарқанддаги «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказида дарахт экиш маросими (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити давом этмоқда. Аввал хабар қилинганидек, ШҲТда иштирок этаётган барча мамлакатларнинг етакчилари Ўзбекистонга келди.

Икки томонлама учрашув ва музокаралар якунлангач, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Беларус президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Россия президенти Владимир Путин, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Эрон президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказида дарахтлар экишди.

Шарқ халқлари қадриятига кўра, дарахт экиш — хайрли иш. Мамлакатларимиз етакчилари биргаликда эккан дарахтлар ҳам ШҲТ мамлакатларининг дўстлиги, яхши қўшничилиги, тараққиёт ва равнақ сари муштарак интилишлари рамзидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг