Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугуннинг илк хушхабари Самарқанддан келди

Бугуннинг илк хушхабари Самарқанддан келди

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд вилоятида 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тузалганларнинг барчаси Самарқандан вилоятидан (10 нафари Тойлоқ тумани, 2 нафари Оқдарё туманидан, Пайариқ, Пастдарғом туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 65 ёшда, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган чақалоқ.

Вилоятда шу пайтга қадар 37 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 52 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1592 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг