Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сампаоли «Севиля»га қайтди

Сампаоли «Севиля»га қайтди

Фото: Sevillafc.es

Аргентиналик Хорхе Сампаоли «Севиля»га бош мураббий бўлиб қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.

62 ёшли мураббий испан жамоаси билан 2024 йилнинг 30 июнига қадар шартнома тузди.

Сампаоли қатор муваффақиятсизликлардан сўнг 5 октябр куни истеъфога чиқарилган Хулен Лопетеги ўрнида ишлайди.

Сампаоли 2016-2017 йилларда ҳам «Севиля» бош мураббийлигида фаолият юритган.

Испания чемпионатида 7 ўйиндан сўнг 5 очко жамғарган «Севиля» 17-ўринда бормоқда. Европа чемпионлар лигасида эса «қизил-оқлар» уч ўйинда атиги 1 очко тўплашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг