Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

САМПИда ҳомиладор аёлда коронавирус топилгани ва клиника карантинга ёпилгани борасида маълумот берилди

САМПИда ҳомиладор аёлда коронавирус топилгани ва клиника карантинга ёпилгани борасида маълумот берилди

Тошкентдаги Республика перинатал маркази (СамПИ) 16 апрел санасида карантинга ёпилган эди. АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифинг вақтида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов бошқа саволлар қатори бунга ҳам жавоб бериб ўтди.

—27 мартда карантинга олинган эдик. Бизнинг ҳудудда бир кишидан коронавирус аниқланди. Карантин муддати узайтириладими?
— Карантин қоидаларига кўра алоқада бўлганлар орасида инфекция юқтирган бемор аниқланса, қолганлар учун ҳам карантин узайтирилади.

— Шаҳар ичкарисидаги хусусий меҳмонхоналарда коронавирусга гумонланувчиларни карантинга жойлаштириш эпидемиологик ва ҳуқуқий жиҳатдан тўғрими?
— Дарҳақиқат, шаҳар ичидаги айрим хусусий меҳмонхоналарда яшаш учун карантин ҳудуди ташкил этилган. Бироқ бу гумон қилинганлар учун эмас, балки ишлашда давом этаётган ташкилот ва идора ходимлари учун. Улар учун алоҳида транспорт йўлга қўйилган. меҳмонхона атрофи махсус қўриқланади ва бу жараён масофани сақланганда, қўшнилар учун хавф туғдирмайди

— Халқаро йўналишдаги хориждан қайтган ҳайдовчилар учун коронавирусга таҳлил топширишни қандай ташкиллаштириш мумкин?
— Коронавирусга таҳлилни касаллик аломатлари бўлганда топшириш зарур. Аломатлар бўлмаганда шарт эмас. Ҳозирги вақтда махсус комиссия томонидан таҳлил ўтказиш ҳуқуқини хусусий клиникаларга ҳам бериш масаласи ўрганилмоқда. Шундан сўнг истаган киши таҳлил топшириши мумкин.

— Республика перинатал марказини ҳомиладор ва ходимлари билан нега ва қанча муддатга ёпишди?
— 16 апрель куни ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди. У махсус ажратилган 3 туғруқхонага кўчирилди. РПМ карантинга ёпилди. Ҳозирча ходим ва бошқа ҳомиладорларда коронавирус аниқланмади. Перинатал марказ қачон очилиши масаласи карантин қоидаларига мос ҳолда ҳал этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг