Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат хизматларининг энг фаол фойдаланувчисига махсус совға топширилди

Давлат хизматларининг энг фаол фойдаланувчисига махсус совға топширилди

Фото: Агентство государственных услуг

Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганлигининг бир йиллиги муносабати билан аввалроқ эълон қилинган танловлар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

— Қўнғироқ қилиб, танлов ғолиби эканлигимни эълон қилишгач, ҳайрон қолдим. Тўғрисини айтсам, онлайн хизматлар олишни ўрганаётганимда, янги форматга кўникишим бироз қийин кечди. Аммо кейин, зарур ҳужжатни олиш учун йўлкира ва навбатларга вақтни сарфламасдан туриб олиш мумкинлигини кўриб, бу нақадар қулай эканлигини тушундим. Агар бошида фақатгина бизнесимга тегишли давлат хизматларидан фойдаланган бўлсам, кейинчалик бошқа маълумотномаларни ҳам электрон шаклда олишни бошладим, — дейди электрон давлат хизматларидан 297 марта фойдаланиб, «Энг кўп давлат хизматларидан фойдаланган фуқаро» танловининг ғолиби Радик Эргашев.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг