Санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи қўлга олинди
![Санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи қўлга олинди](http://static.xabar.uz/crop/3/3/720_460_95_3365395288.jpg)
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи-2023-2024 ўқув йили учун қабул комиссияси масъул котиби А.Ў. фуқаро Ж.С.ни ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 4 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Каттақўрғонда электр тармоқлари корхонаси раҳбари ушланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter