Санкт-Петербург метросида юпун кийимдаги ўзбекистонлик қизча топиб олинди
Санкт-Петербургда метронинг «Нарвская» бекатида устки кийимсиз ўзбекистонлик қизча топилди.
Метро матбуот хизмати хабар беришича, йўловчилардан бири болани хавфсизлик хизмати ходимларига топширган. Улар, ўз навбатида, тез ёрдам ва полицияни чақиришган.
Вояга етмаган қизча ўзини ғалати тутган ва деярли гапирмаган. Қизча онаси билан яшаши аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, аёл эрталаб уйғонганида бола уйда йўқ бўлган. Унинг сўзларига кўра, ҳали мактаб ёшига ҳам етмаган қизча уйдан чиқиб кетганини сезмай қолган.
«Фонтанка» нашрига кўра, бола туғилганда ҳаракатланишда нуқсонлар, шунингдек, ривожланишида муаммолар бўлган. Унинг онаси Ўзбекистон фуқароси бўлиб, Россияда яшаш учун рухсатномага эга.
Онага нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 5.35-моддаси («Ота-оналарнинг вояга етмаганларни боқиш ва тарбиялаш бўйича мажбуриятларини бажармаслик») бўйича баённома тузилган. Қизчани касалхонага ётқизиш зарур деб топилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter