Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Санкт-Петербургда кучли портлаш содир бўлди

Санкт-Петербургда кучли портлаш содир бўлди

Санкт-Петербургнинг Тихорецкий проспектидаги Будённий алоқа академиясида юз берган портлаш оқибатида етти киши жабрланди. Бу ҳақда  Baza Телеграм канали хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, икки жабрланувчининг аҳволи оғир, улардан бири реанимацияда. Ҳозирда портлаш жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.

Академияга дрон томонидан ҳужум қилингани айтилмоқда. Бу маълумот ҳали расман тасдиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча куни олдин ушбу шаҳарда автобус дарёга қулаганди. Оқибатда саккиз киши ҳалок бўлди. Автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг