Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сардоба сув омборининг тақдири ҳақида маълумот берилди

Сардоба сув омборининг тақдири ҳақида маълумот берилди

«Пресс клуб» бошловчиси Шерзод Қудратхўжаев Сирдарё вилоятида ташкил этилган кўрсатув давомида Сардоба сув омбори тақдири ҳақида маълумот бериб ўтди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири хабар қилди.

— Қишлоқ хўжалиги ривожланиши учун Сардоба сув омборининг ўрни беқиёс. Сув бўлмаса ҳаёт ҳам бўлмайди. Сардобанинг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари учун аҳамияти жуда катта.

Аммо Президентимиз айтганидек, барчасини аввал етти ўлчаб, кейин бир марта кесишимиз керак. Айни вақтда хориждан келган экспертлар Сардоба сув омбори ҳолатини ўрганиш бўйича иш олиб бормоқда. Таъмирлаш, тиклаш ва фойдаланиш ишлари халқаро мутахассислар билан биргаликда ҳал қилинади.

Бу борада Қозоғистон томонига ҳам миннатдорчилик билдириб ўтишимиз керак, қўшниларимиз бизни қўллаб қувватламоқда. Сув омборининг келажаги яқин вақтларда маълум бўлади. Бу бўйича тўғри ечим топилишига ишонамиз.

Сув омборини қайта ишга туширишда ҳамманинг манфаати ҳисобга олинади, — деди Шерзод Қудратхўжаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг