Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сардобаликларга озиқ-овқат етиб боряптими? Уларга кўп қаватли уй керакми?

Сардобаликларга озиқ-овқат етиб боряптими? Уларга кўп қаватли уй керакми?

7 -10 май кунлари «Микрофон кўтарган аёл» каналига Сардоба фожеасидан жабр чекканлардан бири мурожаат қилди. Лонгрид бўлгани учун алоҳида саҳифада эълон қилинмоқда. Мурожаатчи икки муҳим масалани ўртага ташлаяпти:

1. Юборилган моддий ёрдамларнинг тақсимоти самарали йўлга қўйилиши шарт. Қаердадир озиқ-овқатлар увол бўлаётгани, қаердадир етмаётгани, яна қаердадир эса омборга солиниб, озиқ-овқат заҳирамиз бор, деб кўрсатиш учун асраб ўтирилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқда кўп ўқияпмиз, борганлардан эшитяпмиз.

2. Сардобаликлар — ерлик халқ. Уларни ер, чорва боқади. Кўчада қолган аҳолини уй-жойларга кўчириш учун кўп қаватли уйлар қурилаётгани тезкор чорадир. Аммо давлат кейинчалик икки марта харажатга тушмаслиги ва муҳими, жабрланган аҳоли рози бўлиши учун танлов имконини бериш керак. Ўз ерига уй ростлашни истаса, компенсация тўлиқ берилиши шарт. Суҳбатимизнинг тўлиқ матни бу ерда ва уни ўқиб чиқишингизга умид қиламан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг