Сардор Ражабов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирига биринчи ўринбосар бўлди

Сардор Бахтиёрович Ражабов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Сардор Ражабов меҳнат фаолияти давомида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи, марказ директори ўринбосари, шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти раҳбари лавозимларида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter