Саримсоқ пиёзининг юрак учун катта фойдаси аниқланди
![Саримсоқ пиёзининг юрак учун катта фойдаси аниқланди](http://static.xabar.uz/crop/3/9/720_460_95_3917364194.jpg)
Ноёб антиоксидант моддаси туфайли саримсоқпиёз қон томирларини мустаҳкамлайди ва юрак хасталиклари ривожланиш хавфини камайтиради, дейди кардиолог Светлана Павличенко.
Саримсоқ таркибида антиоксидант аллицин моддаси мавжуд. Қонга тушганидан сўнг, у қон томирлари деворларига таскин берувчи таъсир кўрсатади, уларни кенгайтиради ва қон босимини нормаллантиради.
«Саримсоқ юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда муҳим рол ўйнайди. Пиширишда ишлатишдан олдин тозаланган пиёзлар майдаланиб, 10-15 дақиқага қолдирилиши керак», дея таъкидлаган шифокор.
Кардиологнинг айтишича, ҳеч қандай ҳолатда саримсоқни оч қоринга истеъмол қилиш мумкин эмас, у ошқозон ва ичакнинг шиллиқ қаватига ёмон таъсир кўрсатади. Ушбу ҳолат ошқозон-ичак тракти сурункали касалликларининг кучайишига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter