Саудия подшоҳлиги зиёратчиларни Ҳажга рухсатномасиз боришдан огоҳлантирмоқда
Саудия Арабистони подшоҳлиги мамлакатга ташриф буюрувчилар ва аҳолини 2024 йилги Ҳаж мавсумида зарур рухсатномаларсиз қатнашишдан огоҳлантирмоқда.
Қайд этилишича, Ҳаж мавсумида зиёрат узлуксизлигини таъминлаш ва юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни камайтириш мақсадида қаттиқ жазо чоралари жорий этилди. Расмийлар Паспортлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда Ҳаж қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қаттиқ чораларни ишлаб чиққан.
Ҳаж ва Умра вазирлиги зарур рухсатномаларсиз ҳаж қилиш ноқонуний бўлиб, 50 минг Саудия риёли (тахминан 167 миллион сўм) миқдорича жаримага сабаб бўлишини таъкидлади. Бундан ташқари, тегишли рухсатномаси бўлмаган зиёратчиларни олиб кетаётган шахслар ҳам худди шу миқдорда жаримага тортиладилар.
«Бу каби қонунбузарликларда айбдор деб топилган чет эл фуқаролари олти ойга қамоққа олинади, кейин Саудия Арабистонидан депортация қилинади. Уларга 10 йил давомида мамлакатга қайта кириш тақиқланади», – дейилади хабарда.
Бундан ташқари, қоидабузарлар оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка ҳам ошкор қилинади.
https://gulfnews.com/world/gulf/saudi/saudi-arabia-fines-up-to-50000-riyals-and-jail-for-hajj-offenders-1.1708699721067
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter