ЕХҲТ кузатувчилари: «Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакаси ошди»
ЕХҲТ\ДИИҲБ сайлов комиссиялари аъзоларининг малакаси ошганини қайд этди.
ЕХҲТ\ДИИҲБ Миссиясининг Президент сайловини кузатиш натижалари бўйича тақдим этган дастлабки ҳисоботида ана шу хулоса билдирилди. Бюро вакилларининг фикрича, сайлов комисиялари аъзоларининг малакаси ошган.
ЕХҲТ\ДИИҲБ Миссиясининг қайд этишича, жорий йилнинг май ойидан августига қадар, сайлов комисиялари аъзолари учун онлайн ва офлайн форматда қатор тренинглар ўтказилган. Айни дамда, тренинглар формати, давомийлиги ва жадвали сезиларли даражада фарқ қилган, бу сайлов комиссиялари аъзоларининг профессионал кўникмаларини оширишга хизмат қилган.
Президент сайлови давлат ва халқ ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа эканини ҳисобга олиб, барча даражадаги сайлов комиссиялари зиммасига катта масъулият юкланди.
Шу муносабат билан МСК сайлов комиссиялари аъзоларининг билимини сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартларга мувофиқ, тизимли асосда шакллантиришни ўз олдига муҳим вазифа қилиб белгилади.
МСК томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш дастури тасдиқланди. Унга кўра, барча округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари учун семинар-тренинглар, ўқув машғулотлари, анжуманлари ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкиллаштириш Концепцияси тасдиқланди. Унга мувофиқ, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва сайловларда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича услубий билимлари ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган уч босқичли семинар-тренинглар ташкил этилди.
Шнингдек, сайлов комиссиялари аъзолари учун ЕХҲТ, БМТ Тараққиёт дастури, Демократия ва ҳуқуқ институти экспертлари иштирокида тренинглар ҳам ўтказилди.
Тренингларда округ сайлов комиссиялари раислари, уларнинг ўринбосарлари, котиблар ва аъзолари иштирок этишди.
Семинарлар Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари таркибидан ташкил топган эксперт гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастури ва ўқув-услубий материаллар асосида ўтказилди.
Бўлиб ўтган сайлов кампаниясининг ўзига хос жиҳати шундаки, округ сайлов комиссиялари таркибида кекса авлод вакилларининг иштироки бўлди. Уларнинг сони олдингидан анча кўп бўлди: 31 ёшгача бўлган ёшлар сони 9 фоизни ташкил этган бўлса, 41 ёшгача бўлган сайловчилар сони 28 фоизни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter