Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайловни видеога олган блогер қамалди

Сайловни видеога олган блогер қамалди

Фото: Facebook.

23 май куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти Марказий бошқаруви аъзоси, ташкилотнинг Тошкент вилояти бўлими раиси Мурод Махсудов Мирзо Улуғбек тумани суди қарори билан 5 (беш) суткалик маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда жамият раиси Абдураҳмон Ташанов хабар берди.
 
Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ олиб борган суриштирув материалларига кўра, Мурод Махсудов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг майда безорилик ва давлат ҳокимияти вакилнинг қонуний талабига бўйсунмаслик моддаси билан айбланган.
 
Мурод Махсудов Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Феруза массивидаги сайлов участкасида маҳалла оқсоқоли сайловини ноқонуний равишда видео тасвирга олган ва бу жараёнда ҳуқуқбузарлик содир этган.
 
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти Мирзо Улуғбек тумани суди қарори устидан Тошкент шаҳар судига апеллация шикояти киритмоқда.
 
«Юқори инстанция судларини фаолимизга нисбатан чиқарилган суд қарорини адолатли кўриб чиқишга чақирамиз.
 
Мурод Махсудов таниқли блоггер, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг оркестрида фаолият юритган фахрий зобитдир», дея изоҳ берган Ташанов.
 
 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг